Ўзига ўзи қарши: Еврокомиссия Польшани санкция билан “сийлашни” сўради

Олам

image

Европа комиссияси Польшага қарши санкциялар жорий этиш талаби билан Европа судига мурожаат қилди. Бу ҳақда ЕИнинг Адлия бўйича комиссар Дидье Рейндерс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бунга Варшаванинг вақтинчалик чораларни бажармагани ва суднинг жорий йил 15 июлдаги қарорини тўлиқ амалга татбиқ қилмагани сабаб бўлган. Жарималар миқдори суд жараёнида аниқланади.

Маълумот ўрнида, июль ойида Европа Иттифоқи суди Польша Олий судининг интизомий палатасини зудлик билан тугатишни талаб қилганди. Еврокомиссиянинг фикрича, судьяларнинг касбий фаолияти тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган бу орган уларнинг холислигига таҳдид солмоқда. Брюссель бу ҳолатни Европа Иттифоқи тўғрисидаги шартнома қоидаларига зид, деб атаган.

“Шу билан бирга, Варшавадаги Конституциявий суд Европа инстанцияси қарорини ихтиёрий, деб топди. Бироқ, ЕК даъволарига жавобан, Польша расмийлари палата ишини тўхтатишга рози бўлди”, дейилади хабарда. 

Шунга қарамай, Европа Комиссияси Польша зарур шартларни тўлиқ бажармаган ҳамда мамлакат суд тизимининг мустақиллигига таҳдид сақланиб қолмоқда, дея ҳисоблаяпти. Польша шу сабабли ҳам санкцияга тортилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг