Ўзи билан ишқий муносабатда бўлган эркакни Интернетда шарманда қилмаслик учун пул ундирган аёл ушланди
3-саҳифа
−
29 Июнь 2021
34186Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ўзи билан ишқий муносабатда бўлган эркакни интернетда шарманда қилиш билан қўрқитиб, пул ундирган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИББнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г. (аёл) фуқаро Б. билан бирга ишқий муносабатда бўлган фото ва видео тасвирларни интернет ижтимоий тармоқларида тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига талаб қилган 85 миллион сўмдан 10 миллион сўмни ўзига тегишли бўлган пластик картага ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Г. жорий йилнинг март ойидан шу кунга қадар Б.ни ўзи томонидан тасвирга олинган фото ва видеотасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, унинг 200 миллион сўмдан ортиқ пулини товламачилик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
LiveБарчаси