Ўзгидрометдан шошилинч огоҳлантириш

Interesting

image

Гидрометеорология хизмати маркази 6-8 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи борлиги ҳақида шошилинч огоҳлантириш билан чиқди. 

Қайд этилишича, 6-8 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

•    Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида; 

•    Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

•    Жиззах вилояти: Зомин туманидая; 

•    Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида; 

•    Наманган вилояти: Поп туманида;

•    Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади. 

“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантиришида.


Tags

Rate Count

1930

Rating

3

Rate this article

Share with your friends