Ўзгидромет “замдиректор”ининг Тошкентнинг яшиллилиги бўйича маълумоти ёлғон бўлиб чиқди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 7 июнь куни Тошкент шаҳрининг атиги 3 фоизи яшиллилик билан қоплангани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга Гидрометеорология хизмати маркази Бош директори ўринбосари Ибратжон Каримов томонидан эълон қилинган маълумот асос бўлди. Ўзгидромет Матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча изоҳ берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 июнь куни Ўзгидромет томонидан “Республика ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинг натижалари ҳолати” бўйича матбуот анжуманида Ибратжон Каримов нотўғри маълумот берган.

“Ушбу ҳолат юзасидан Ўзгидромет Матбуот хизмати мутахассислар томонидан Тошкент шаҳрининг яшиллик қисми бўйича тайёрланган маълумотда техник хатоликга йўл қўйилганлиги туфайли ахборот берилаётганда камчиликка йўл қўйилганини маълум қилади.

Бугунги кунда шаҳарни яшиллилик даражаси 26,8 фоизни ташкил этади.

Келтирилган ноқулайликлар учун жамоатчиликдан узур сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг