Ўзгидромет янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида асосан қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво бўлиши давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати марази хабар берди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида айрим кунларда, асосан кечга яқин ва Тошкент вилоятида 1 июнда кечга томон конвектив булутлилик ривожланишида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати кечалари 22-25 даражани, кундуз кунлари 37-39 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида 38-43 даражани ташкил этади. Ҳароратнинг бундай юқори қийматлари абсолют максимум қийматларга яқинлашади, айрим туманларда ундан юқори бўлади.

31 май ва 1-2 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1025

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг