Ўзгидромет яна огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
23 Февраль 25780 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида чанг ва тўзонлар кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучаяди. Баъзи жойларда чанг-тўзонлар ҳам кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет Сурхондарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида ва тоғли ҳудудларида шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши ҳақида хабар берганди.
Live
Барчаси