Ўзгидромет учта вилоятда сел келишидан огоҳлантирди
Бу қизиқ
−
12 Июнь 2021 30165 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13-14 июнь кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг учта вилоятига сел келиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Марказ Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжудлигидаан огоҳлантирган.
Маълумот учун, 13июнь куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.