Ўзгидромет шторм огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
18 Декабрь 2020
16089Жорий йилнинг 19-20 декабрь кунлари “Қамчиқ” довонида штром кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантирди.
Унга кўра, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутиляпти.
Шунингдек, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 м, шамолнинг бирдан 25-27 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси