Эртага баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади - Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
03 Май
20959Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 30 апрель куни кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 23-25 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумикн. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Шунингдек, Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 9-14 даража бўлади.