Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь 2022
64947Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев томонидан вазирлик ва идораларга йўлланган шошилинч ахборот хатида сўз борган. Мактуб Ўзгидрометнинг Telegram каналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, 3-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 совуқгача, кундуз кунлари 4-7 даража совуқгача пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ. Ўзгидромет қиш фаслининг биринчи кунлари қандай бошланиши ҳақида маълумот берган эди.