Ўзбекистонда қиш қандай бошланиши очиқланди
Бу қизиқ
−
29 Ноябрь 2022
67526Гидрометеорология хизмати маркази қиш фаслининг биринчи кунлари қандай об-ҳаво кутилиши ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
1-4 декабрга об-ҳаво прогнози
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 4 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, Устюртда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2 декабрь кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5°илиқ, 3-4 декабрь кечаси 2-7°совуқ, кундузи 0-5° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5°совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-4 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 2-4 декабрь кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 2 декабрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 3-4 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 3-8°илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 1 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-4 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 0-5°илиқ, 3-4 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 1-2 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 1 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 3-4 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° совуқ, 2-4 декабрда кечаси 7-12°совуқ, кундузи 2-7°совуқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь