Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

2025 йилнинг 6-11 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

  • Жумладан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд:
  • ​Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • ​Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
  • ​Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • ​Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Шу туфайли тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг