Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
07 феврал 2025 69165 1 дақиқа
Ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Тошкент ва Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йил 8-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Жумладан:
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралади.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август