Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
29 Июль 2025 29425 1 дақиқа
Жорий йилнинг 30 июль-1 август кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Жумладан:
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Live
Барчаси
Мексиканинг жануби-ғарбий Герреро штатининг айрим ҳудудларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
20:04
Сангиновнинг ўғли отасининг эски лавозимини эгаллади.
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025