Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда ушбу ҳафта охиригача кучли ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин, 14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди. Шунингдек, 9 та вилоятда сел келишидан огоҳлантирилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Шерзодхўжа Хабибуллаев ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14-18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, деб ёзган Гидрометеорология хизмати маркази бош директори.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг