Ўзгидромет шошилинч огоҳлантирди
Жамият
−
04 Июль 2023 53365 1 дақиқа
Ўзгидромет директори Шерзод Ҳабибуллаев Республиканинг тўртта вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, 5-7 июль кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Унга кўра, қуйидаги ҳудудларда эҳтиёт чораларини кўриш сўралади:
- Тошкент вилояти – Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти – Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти – Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти – Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейди Шерзод Ҳабибуллаев.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь