Ўзгидромет сел келиш хавфидан огоҳлантирди
Бу қизиқ
−
17 июн 2020 12747 1 дақиқа
Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистоннинг шарқий қисмида – Фарғона водийсида сел келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
“17-18 июнь кунлари кутилаётган локал ёмғирлар муносабати билан Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июндан Ўзбекистонга Волгабўйидан салқин ва нам ҳаво оқими киришни бошлади. Шу сабабдан ҳафта давомида Ўзбекистонда бироз салқинроқ об-ҳаво ҳукм суради.
Live
Барчаси