Ўзгидромет фуқароларга шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
17 Ноябрь 2022 27431 1 дақиқа
Жорий йилнинг 18-22 ноябрь кунлари республиканинг бир қанча ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин тумани;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп тумани ва Қамчиқ довони ҳудудида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.
“Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади Гидромет хабарида.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь