Ўзгидромет бугун қатор туманларга сел келишидан огоҳлантирди

Жамият

image

Бугун, 27 апрель куни Фарғона водийсида кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳисобига қатор ҳудудларда сел кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази огоҳлантирди.

Ёмғир натижасида водий вилоятлари ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда, жумладан:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избосган, Хожаобод, Мархамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.


Мақола муаллифи

Теглар

сел

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг