Ўзгидромет апрелда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда апрель ойида ҳаво ҳарорати 33 даражагача кўтарилиб, асосан қуруқ ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ўзгидрометга кўра, Ўзбекистонда апрель ойи одатда об-ҳавонинг беқарорлиги билан ажралиб туради. Одатда момақалдироқ ва шиддатли шамоллар билан ёғадиган ёмғирлар тез-тез кузатилади. Республиканинг шимоли, чекка жануби ва чўл ҳудудларида ёғингарчилик ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача кузатилади, тоғли ҳудудларга яқинлашган сари ёғингарчилик бўладиган кунлар сони 9-13 кунгача кўпаяди.

“Метеорологик кузатувлар тарихида биз турли хил апрель ойларини кузатган эдик. Ёғингарчилик умуман бўлмаган жойларда жуда қуруқ ёки уларнинг ойлик миқдори меъёрдан 10 қоиздан ҳам ошмаган. Шундай ҳолатлар кузатилганки, ёғингарчилик бир ойда меъёрдан 3-5 марта кўп бўлган”, дейилади расмий маълумотда.

Қайд этилишича, Тошкентда 1975 йилнинг апрель ойи энг қуруқ бўлган. Ёғингарчилик фақат икки марта ёғган ва уларнинг миқдори атиги 2 мм ни, бу апрель ойи меъёринингг 3 фоизини ташкил этган. 1990 йилнинг апрель ойида ёғингарчилик энг нам бўлган, унда ой учун ойлик ёғингарчилик меъёрнинг 300 фоиз атрофида бўлган, ёғингарчилик бўлган кунлар сони 19 кунни ташкил этган.

Метеорологик кузатувлар тарихида кеча-кундуз учун ёғингарчилик бўйича рекордчи 1990 йилнинг 8 апрель куни бўлган. Апрелнинг ойлик меъёри 62 мм бўлганда ушбу кунда Тошкентда 65 мм ёмғир ёғган.

“Одатда апрель ойида ҳарорат фони ҳам беқарор бўлади. Баҳорий жадал исишлар қисқа муддатга аммо сезиларли даражада совуқ бўлиши ҳароратни пасайиши билан алмашиши мумкин. Ўзбекистон аҳолиси, эҳтимол, 2020 йил апрел ойи биринчи ўн кунлигининг охирида қор ёғганини ва ҳатто қишда ҳам камдан-кам ҳолларда бундай қор ёғмаганини эслашади”, дейди Ўзгидромет ахборотида.

Таъкидланишича, жорий йилнинг апрель ойи асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22 даражадан 23-28 даражагача, жанубда баъзи жойларда 30-33 даражагача кўтарилади. Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ ёмғири ёғиши мумкин.

Кейинчалик Ўзгидромет прогнозига кўра, апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 23-28 даража илиққача, республика жанубида 30-33 даража илиққача ўзгариб туради.

Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимолдан ҳоли эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг