Ўзгидромет огоҳлантирди: 6 та вилоятда қор кўчиш хавфи бор
Жамият
−
01 Февраль 2023
5611“Ўзгидромет” Қамчиқ ва Тахтақорача (Китоб) довонларида об-ҳавонинг ёмонлашиши ҳақида фавқулодда маълумотларни эълон қилди.
“Шу йилнинг 2-5 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ва М-39 “Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз” автомобил йўлининг “Тахтақорача” (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўрувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши мумкин.
Улар:
Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Қамаши ва Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун ва Байсун туманларида;
Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал туманларида;
Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тоғ тизимининг “Чимён” тоғларида
Наманган вилоятининг Поп туманида;
Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
LiveБарчаси