Ўзгидромет 5 вилоят аҳолисини қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 11-15 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг