Ўзгидромет -24 даража совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 9-12 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати: кечалари 5-10 совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида кечалари 17-22 совуқ, 9-10 декабрда баъзи жойларда 24 совуқгача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркаи хабар берди. 

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди ҳали ҳам совуқ антисиклон таъсири остида бўлади. 

Бугун республика бўйича баъзи жойларда қор ёғади, республика жанубида ёмғир ва қор кўришидаги ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда 4-9 даража совуқ атрофида бўлади, бу ушбу куннинг иқлимий қийматларидан 8-10 даражага пастдир. 

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида совуқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, шимолда ва чўл ҳудудларда кечалари 17-22 даража совуқ, 10 декабрда баъзи жойларда 24 даража совуқгача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ атрофида бўлади. 

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1522

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг