Ўзгача сифатга эга ва кафолатли қувасойча шиферлар

Бизнес

Маълумки, Ўзбекистондаги энг сифатли шиферлар Фарғонанинг Қувасой шаҳрида ишлаб чиқарилади. Қурилиш материали у ердан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига етказиб берилади ҳамда қўшни Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинади. 

Қувасой шиферларининг сири нимадаки, бу қадар машҳур бўлган? Сифатли шиферларни қандай қилиб ажратиб олиш мумкин? QALAMPIR.UZ бу гал айнан Фарғонанинг Қувасой шаҳрига ташриф буюрди ҳамда у ердан махсус лавҳа тайёрлади.

Одам қулай муҳитда умргузаронлик қилиши учун, аввало, у яшаётган уй шинам ва мустаҳкам бўлиши зарур. Уйнинг шинамлиги, турли вазиятларда мустаҳкам туриб бера олиши, декоратив жиҳатдан бойлиги бевосита унинг томига ҳам боғлиқ. Фарғонанинг Қувасой шаҳрида мустаҳкам том ёпмаларни, яъни, шиферларни бир неча йиллардан буён одамларга етказиб келаётган “Quvasoy chek shifer” заводи мавжуд бўлиб, у ҳақиқатдан ҳам “Ўтда ёнмас, сувда чўкмас" маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда.

Сифатли шиферлар қандай ишлаб чиқарилади?

Мазкур заводда тайёрланаётган шиферлар бошқаларникига қараганда анча эластик ҳисобланди. Бунга сабаб эса заводда ишлаб чиқариш жараёни анча механизациялаштирилгани бўлиб, хомашёларни қориш, пресслаш, шаклга солишдан тортиб, бренд номини логолашгача бўлган ишларни махсус ускуналар бажаради. Уларни бошқариш ҳамда лаборатория назоратидан ўтказиш эса мутахассислар томонидан олиб борилади.

“Quvasoy chek shifer” заводининг янги техника ва технологиялар бўйича директор ўринбосари Носиржон Қурбоновнинг айтишича, улар томонидан тайёрланаётган шиферлар таркибидаги хом-ашёлар тўғри пропорцияда аралаштирилиб, хар бир махсулот лабараторик тахлилардан утгазилган холда ишлаб чикарилади. Натижада эса юқори мустаҳкамликка эга маҳсулот олинади.

“Бизнинг корхонамизда ишлаб чиқарилаётган шиферларнинг асосий таркибини цемент ва асбест хомашёси ташкил этади. Сифатли асбест ашёсини биз Россия давлатидан тўғридан тўғри импорт қилсак, цементни ўзимиз ишлаб чиқарамиз. Ҳар иккала хомашёнинг сифати юқори бўлганлиги боис биз ишлаб чиқараётган шифер маҳсулотлари ҳам анча мустаҳкам. Ишлаб чиқараётган шиферларимиз ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб беради, бинонинг конструкциясига ҳеч қандай ортиқча таъсир ўтказмайди”, дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, мазкур шиферлар турли иқлим шароитига чидамли бўлиб, бошқа том ёпиш қопламаларига қараганда иссиқликни ҳамда шовқинни ўтказиш даражаси анча паст. Фавқулодда вазиятлар бўлиб қолганда ҳам бошқа қопламалардан кўра, асбест шиферлар анча самаралироқдир.


 
“Quvasoy chek shifer” цехларининг фаолияти ҳақида

“Quvasoy chek shifer” заводи ўн беш йиллик тажрибага эга бўлиб, бугунги кунда биргина бош цехнинг ўзида уч юзга яқин ходим ишлаб келмоқда. Кун-у тун тўхтовсиз маҳсулот тайёрлаётган заводда 13 соҳадаги мутахассислар икки сменада фаолият юритади.

“Quvasoy chek shifer” ишлаб чиқариш цехининг раҳбари Умиджон Ибрагимовнинг сўзларига кўра, корхона Қувасой шаҳри ҳамда Чиноз туманида ҳам филиалларга эга бўлиб, у ердан Республиканинг турли ҳудудлари ҳамда қўшни давлатларга шиферлар етказиб бермоқда.

“Бизнинг цехимиз Қувасой шаҳрининг Исфайрамсой қишлоғида жойлашган. Айни шу ҳудудда яна бир ишлаб чиқаришга мўлжалланган цехимиз мавжуд. Учинчи ишлаб чиқариш цехимиз Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган бўлиб, у ерда иккита махсус линия жорий йилдан ўз ишини бошлади. Биз бир кунда ўртача асосий заводимизда 15 минг, бошқа филиалларимизда эса 20 минг дона асбест шифер ишлаб чиқарамиз. Бизнинг маҳсулотларимиз асосан қўшни мамлакатлар Тожикистон ҳамда Қирғизистон Республикаларига эксперт қилинади. Биргина 2023 йилнинг ўзида Қирғисизтон Республикасига 700 минг дона маҳсулотни етказиб бердик”, дейди у.

Маҳаллий бозорларда қувасойча шиферларга талаб юқори бўлганлиги боис, бошқа бир нечта шифер ишлаб чиқарувчи заводлар ҳам шу номдан фойдаланиб, бозорларда ўз маҳсулотларини сотишмоқда. Аммо Қувасой шаҳрида фақатгина учта шифер ишлаб чиқарадиган завод бўлиб, улар “Quvasoy chek shifer”, “Quvasoy shifer hrizotel”, “Quvasoy shifer invest” номлари остида фаолият олиб боришади.

Шунинг учун ҳам мутахассислар бу борада одамларни огоҳликка чорлаб, алданиб қолмасликларини, шиферларни харид қилишда бренд логосига эътибор беришларини сўрайди. Улар харидорларга бу борада ёрдам бериш мақсадида ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини ҳам йўлга қўйган бўлиб, у ердаги телефон рақамлар орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.

Алоқа учун телефон +99899-376-44-44 | +99898-575-10-07

Instagram’da yangiliklardan xabardor bo‘ling

Batafsil ma’lumot uchun saytimizga tashrif buyuring cheryauto.uz 

                   Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг