ЎзФҲМ раҳбари Лазиз Қўчқоров лавозимидан озод этилди

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) раҳбари Лазиз Қўчқоров бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзФҲМ хабар берди.

“Икки ярим йиллик фаолиятим давомида ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, ҳакамларнинг ҳалол ва жозибали иш олиб боришига ва марказ учун ижобий ислоҳотлар ўтказишга бор кучим билан ҳаракат қилдим. Ушбу йўналиш мен учун катта тажриба бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бутун ўзбек футболи жамоатчилигига, жонкуяр мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Марказнинг келгуси фаолиятига эса фақат муваффақият ва зафарлар тилаб қоламан!”, дейди Лазиз Қўчқоров.

Маълумот учун, Лазиз Қўчқоров 2022 йил 16 июндан марказ раҳбари сифатида ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лазиз Қўчқоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар