Uzcard раҳбари ўзгарди

Жамият

image

Дилшод Икромов “Ягонa умумреспубликa процессинг мaркaзи” МЧЖга (Uzcard) янги раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида кўрсатилган.

Дилшод Икромов илгари Марказий банкнинг ахборот технологиялари бўлимини бошқарган ва HUMO тўлов тизими раҳбарининг ўринбосари вазифасида ҳам ишлаган.

Uzcard’нинг собиқ раҳбари Ахрор Маҳмудов уни 2017 йил октябридан бери бошқариб келаётган эди.

Маълумот учун, aвгуст ойи бошида Uzcard компаниясида муассислар ўзгариб, бошқарув улуши 51 фоиз улушга эга бўлган Ташқи иқтисодий алоқалар миллий банкига қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzcard Дилшод Икромов

Баҳолаганлар

284

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг