“Ўзбекнефтгаз” раисига комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосар тайинланди
Жамият
−
12 Январь 6964 1 дақиқа
Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг Олий Мажлис ва халққа қилган мурожаатномасида 2026 йилда барча ташкилот ва идораларда коррупцияга қарши курашиш бўйича “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниб, ҳар бир ташкилот раҳбарига ушбу йўналиш бўйича ўринбосар тайинлаш вазифаси қўйилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Зоҳид Караев шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолиятининг келгусидаги вазифалари ва режалари юзасидан тақдимот билан танишганди. Унда нефть-газ соҳасида ўғрилик ва коррупция ҳолатларига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль