“Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси ўзгарди
Жамият
−
08 Январь 2020
13305"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Бошқарув раиси этиб Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев тайинланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди.
"Ўзбекнефтгаз" собиқ раиси Баҳодир Баҳромович Сиддиқов бошқа ишга ўтказилган. Бироқ унинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган. Баҳодир Сиддиқов 2019 йилнинг февраль ойида "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси этиб тайинланганди.
Тайинловга қадар Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, 2018 йил сентябргача компанияга Алишер Султонов, 2018 йил сентябрдан 2019 йил февралгача Баҳром Ашрафхонов, 2019 йил февралдан 2020 йил январгача Баҳодир Сиддиқов раҳбарлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь