Ўзбекистоннинг янги элчиси Ҳиндистон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди (видео)
Жамият
−
27 Март
5357Аввалроқ, 45 ёшли Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 27 март куни дипломат Деҳлидаги "Раштрапати Бҳаван" саройида Ҳиндистон Президенти Драупади Мурмуга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
“Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон Президентига юксак ҳурмат ва самимий тилакларини изҳор этди, мамлакатимиз раҳбарияти ва халқига тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади”, дейилади хабарда.
Олий ва юқори даражалардаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар икки давлатнинг кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги кучли сиёсий иродаси ва қатъиятини тасдиқлаётгани, стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имкониятини тақдим этаётгани таъкидланган.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш учун улкан салоҳият ва ўзаро интилиш мавжудлиги қайд этилган.
Икки томонлама ҳамкорликнинг замонавий ҳолати юқори баҳоланиб, барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар янада ривожланишига ишонч билдирилган. Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев 20 март куни элчи Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
LiveБарчаси