Ўзбекистоннинг ўсмир дзюдочилари Осиёда тенгсиз бўлди. Навбат ёшларга

Спорт

image

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси 16 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 15 та медаль ( 6 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза) билан биринчи поғонани эгаллади.

Бугун, 20 июлдан Бангкокда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади. Қитъанинг 15 давлатидан жами 163 нафар дзюдочи иштирок этадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан медаллар учун татамига чиқади. 

Бугун ўғил болалар ўртасида -60 кг, -66 кг, -73 кг, қизларда эса -48 кг, -52 кг, -57 кг  ва -63 кг вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар номи маълум бўлади. 

Ўзбекистон дзюдочиларининг илк даврадаги рақиблари:

-60 кг: Баҳром Ботуров – Мендсайхан Нямсурен (Мўғулистон)

-66 кг: Азизбек Ортиқов – Випин Кумар (Ҳиндистон)/ Янг Жи Хюк (Жанубий Корея)

-73 кг: Ҳожиакбар Тошев – Жанг Жиа-Ху (Хитой Тайпейи)/Жун До Вон (Жанубий Корея)

-48 кг: Халимажон Қурбонова тўғридан-тўғри 1/2 финалда

-52 кг: Умида Жуманиязова – Жанг Се Юн (Жанубий Корея)/Киял Амантурова (Қирғиз Республикаси)

-57 кг: Шукуржон Аминова (Ўзбекистон) – Лин Вей-Тинг (Хитой Тайпейи)/ Ким Ежи (Жанубий Корея)

-63 кг: Фарангиз Ражабова – Ким Ю На (Жанубий Корея)

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг