Ўзбекистоннинг шаҳар ва туман ҳокимлари Лондонда малака оширади

Жамият

image

Лондонда Ўзбекистон шаҳар ва туманлари ҳокимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этилади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг “Civil Service College (CSC)” нодавлат таълим муассасаси вакиллари билан учрашув ўтказган. Унда давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни миллий амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинган.

Хориж томонига Ўзбекистонда давлат хизматини ривожлантириш, истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг мунтазам касбий ўсишини таъминлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилган.

Мулоқот давомида томонлар биргаликда таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва тренинглар ташкил этиш, онлайн ва гибрид ўқув платформаларини яратиш имкониятларини кўриб чиққан. Шунингдек, экспертлар алмашиш ва қўшма тадқиқот лойиҳаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунида Ўзбекистон шаҳар ва туманлари ҳокимлари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш, давлат хизмати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш ва қўшма дастурларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Маълумот учун, “Civil Service College” 1970 йилда Британия ҳукумати ҳузуридаги миллий мактаб сифатида ташкил этилган бўлиб, давлат хизматчилари тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ихтисослашган муассаса ҳисобланади. 2012 йилдан бошлаб коллеж мустақил таълим маркази сифатида фаолият юритиб, замонавий ўқув дастурлари ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон малака давлат хизматчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг