Ўзбекистоннинг Пара Осиё ўйинларидаги мульти-медалчилари эълон қилинди

Спорт

image

Жорий йилнинг 22-28 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида IV Пара Осиё ўйинлари ўтказилди. Баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик пара атлетлардан 9 нафари мульти-медалчи мақомига эга бўлди.

Ўзбекистон вакилларидан 4 нафари қитъа Паралимпиадасида 3 та медалга сазовор бўлган. Жумладан, пара сузишда Музаффар Турсунхўжаев, Кирилл Паньков ва Фирдавсбек Мусабеков, пара енгил атлетикада эса Асила Мирзаёрова нуфузли комплекс мусобақада 3 марта шоҳсупага кўтарилди.

Ўзбекистонлик мульти-медалчилар рўйхати:

Музаффар Турсунхўжаев - 1 та олтин, 2 та кумуш (пара сузиш);
Асила Мирзаёрова - 1 та олтин, 2 та бронза (пара енгил атлетика);
Кирилл Паньков  - 1 та олтин, 2 та бронза (пара сузиш);
Фирдавсбек Мусабеков  - 1 та кумуш, 2 та бронза (пара сузиш);
Ислом Асланов  - 1 та олтин, 1 та кумуш (пара сузиш);
Нурхон Қурбонова - 1 та олтин, 1 та кумуш (пара енгил атлетика);
Дониёр Аҳмедов - 1 та олтин, 1 та бронза (пара енгил атлетика);
Моҳигул Ҳамдамова - 1 та олтин, 1 та бронза (пара енгил атлетика);
Ёқутхон Холбекова - 2 та бронза (пара енгил атлетика).

Маълумот учун, 2026 йилги Пара Осиё ўйинларига Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қилади. 2030 йилги мусобақалар эса Қатарда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг