Ўзбекистоннинг Мисрдаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 8 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ Мансурбек Бахтиярович Қиличев Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби хабар берди. 

Қайд этилишича, Қиличев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. У вазирлик марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ишлаган.

  • 2012-2013 йилларда  Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси биринчи котиби;
  • 2013-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги (БАА) Бош консули;
  • 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқаро муносабатлар бўйича ахборот таҳлилий маркази директори ўринбосари – йиғма таҳлилий бўлим бошлиғи;
  • 2020 йилдан элчи лавозимига тайинлангунга қадар  Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. 

У инглиз, араб ва рус тилларини билади. Қиличев оилали ҳамда уч нафар фарзанднинг отасидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг