Ўзбекистоннинг ижобий имижи концепцияси ишлаб чиқиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имиджи концепциясини яратмоқда ва қатор давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдор. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов кеча, 26 июль куни ТИВда ўтган йиғилишда маълум қилган. 

“Айни вақтда ТИВ бошқа вазирликлар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имиджи концепциясини ишлаб чиқмоқда”,  деган Ахатов.

Унга кўра, бу жараёнга эътибор аввало иқтисодий ривожланиш учун қулай шароитлар яратишда муҳим аҳамиятга эга. Кўп асрли тарих, мустаҳкам ўрин олган бағрикенглик ва меҳмондўстлик қадриятлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ресурс салоҳияти бу жараённинг тузилмаси ҳисобланади.

"Ўзбекистон жаҳондаги давлатлар ўртасида савдо, ишчи кучи миграцияси, капитал, халқаро кредит ва валюта муносабатлари юзасидан ўрнатиладиган алоқаларга фаол киришишдан манфаатдор”, деб хотима қилади Ахатов.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон имижи

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар