Ўзбекистоннинг гарданида қанча қарзи борлиги айтилди
Жамият
−
14 Март 2024 48510 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 35 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
2023 йилнинг IV чорак якунларига кўра, Ўзбекистоннинг гарданидаги давлат қарзи 34 млрд 925 млн долларни ташкил этган. Шундан 29 млрд 636 млн доллар ташқи қарз, 5 млрд 288 млн доллари ички қарз ҳиссасига тўғри келади.
Давлат қарзининг умумий кўрсаткичи ЯИМга нисбатан 38,4 фоизни ташкил қилган. Бу эса хавфли даражани англатмайди.
Live
Барчаси