Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори очиқланди
Жамият
−
02 Сентябрь 19732 2 дақиқа
Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 43 млрд 376 млн долларга етган. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида келтирилган.
Унга кўра, жами давлат қарзидан 36 млрд 414 млн доллари ташқи, 6 млрд 962 млн доллари ички қарз ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулотга нисбати умумий миқёсда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоиз ошиб, 34,2 фоизни ташкил этмоқда.
Қайд этиш жоиз, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат қарзи 37 млрд 241 млн долларни ташкил этган ва бир йил ичида ушбу кўрсаткич 16,5 фоизга ошган.
1 июль ҳолатига давлат ташқи қарзининг кредиторлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:
- Жаҳон банки – 7,8 млрд доллар;
- Осиё тараққиёт банки – 7,4 млрд доллар;
- Халқаро инвесторлар (халқаро евробондлар) – 5,7 млрд доллар;
- Хитой молия ташкилотлари – 3,8 млрд доллар;
- Япония молия ташкилотлари — 3,2 млрд доллар;
- Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 1,7 млрд доллар;
- Франция молия ташкилотлари – 1,1 млрд доллар;
- Ислом тараққиёт банки – 935 млн доллар;
- Корея молия ташкилотлари – 750 млн доллар;
- Халқаро валюта жамғармаси – 642 млн доллар;
- Германия давлат банки – 481 млн доллар;
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки – 401 млн доллар;
- Бошқа молиявий ташкилотлар – 2,5 млрд доллар.
Ушбу даврдаги жами давлат ташқи қарзининг 47 фоизи (16,9 млрд доллар) бюджетни қўллаб-қувватлашга, 16 фоизи (5,9 млрд доллар) ёқилғи-энергетика соҳасига, 9 фоизи қишлоқ ва сув хўжалигига (3,1 млрд доллар), 8 фоизи (2,9 млрд доллар) транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 8 фоизи уй-жой коммунал хўжалигига (3 млрд доллар) йўналтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банкнинг “Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзи” шарҳида жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилгани қайд этилганди. Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми 35,8 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 32,6 млрд долларга тенг бўлган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь