Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
Жамият
−
13 Октябрь 2023
3109Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лорд Тариқ Аҳмад билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг кун тартиби ва уни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган. Шунингдек, Тариқ Аҳмад сўнгги йилларда сезиларли даражада фаоллашган икки томонлама мулоқотнинг ривожланаётганини юқори баҳолаган. Хусусан, юқори даражадаги ўзаро ташрифлар сони ортиб бораётгани, яқин сиёсий ва парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар чуқурлашиб бораётгани қайд этилган.
ТИВ раҳбари ўринбосари Буюк Британиядаги дипломатик миссиясини якунлаётган Саид Рустамовга икки давлат ва халқлар ўртасидаги очиқ, конструктив ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган самарали ва ижодий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Саид Рустамов 2019 йилнинг октябрь ойида Буюк Британиядаги элчи лавозимига киришган эди. Бунгача у Исроилдаги элчихонани бошқарган, ТИВнинг қатор бошқармаларига раҳбарлик қилган. Шунингдек, АҚШдаги элчи ўринбосари, вазир ёрдамчиси вазифаларида ҳам ишлаган.
LiveБарчаси