Ўзбекистоннинг барча ҳудудида коронавирус аниқланди, 2 киши вафот этди

Жамият

image

Кеча, 10 июнь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йил 10 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 287 кишига ортиб, 102 892 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 4 нафари Бухоро вилоятида;
  • 15 нафари Жиззах вилоятида;
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 4 нафари Навоий вилоятида;
  • 5 нафари Наманган вилоятида;
  • 28 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 20 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида;
  • 39 нафари Тошкент вилоятида;
  • 132 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар;
  • Андижон вилоятида 14 нафар;
  • Бухоро вилоятида 4 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 19 нафар;
  • Навоий вилоятида 8 нафар;
  • Наманган вилоятида 4 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 26 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 13 нафар;
  • Фарғона вилоятида 18 нафар;
  • Хоразм вилоятида 12 нафар;
  • Тошкент вилоятида 37 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 166 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98923 (+331) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 704 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3265 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг