Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Кубокдан чиқиб кетди
Спорт
−
13:27 797 1 дақиқа
Кеча, 20 октябрь куни Ўзбекистон Кубогининг чорак финал босқичи доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Унда амалдаги мамлакат чемпиони “Нефтчи” ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” клубига 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Учрашувда “Локомотив” футболчилари Жасур Яхшибоевнинг 11-дақиқада пенальтидан урган голи ҳамда 22-дақиқада Билол Тўплиевнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобда олдинга чиқди. 33-дақиқада Яхшибоев дубль қайд этиб, фарқни учта голга етказди.
36-дақиқада Хуршид Ғиёсов “Нефтчи”нинг биринчи голини урди. Бироқ 43-дақиқада Диёр Туропов яна бир бор “Локомотив” устунлигини мустаҳкамлади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда, 45+2-дақиқада Аброр Исмоилов фарқни қисқартирди – 2:4. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва “Локомотив” ярим финалга йўл олди.
Энди ярим финалда “темирйўлчилар” водийнинг “Андижон” жамоаси билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Куннинг иккинчи учрашувида ОКМК Иван Пешич ва Нодирбек Абдураззоқовнинг голлари эвазига “Гулистон”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Олмалиқликлар финал учун бугун, 21 октябрь куни “Навбаҳор” ва “Ғазалкент” ўртасидаги баҳс ғолиби билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув ғолиби Ўзбекистон Кубогининг сўнгги ярим финалчисига айланади.
Live
Барчаси20 Октябрь