Ўзбекистоннинг АҚШ билан мулоқоти қай йўлдан кетиши очиқланди

Олам

image

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Америка Қўшма Штатларининг мамлакатдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хенникни қабул қилди. 

Учрашувда Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларинининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилган. 

Томонларнинг фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилган. 

Режалаштирилган тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ ташкилий ва мазмунли жиҳатлар муҳокама қилинган. 

Савдо, инвестиция, инновация, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилган. 

Элчи АҚШ маъмуриятининг Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак бериш ва пандемияга қарши курашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлаган. 

Минтақавий ҳамкорлик масалаларига, хусусан, "C5+1" мулоқот формати доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилган. 

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ва қўшни мамлакатда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланган. 

Учрашувда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори Микела Мередит ҳам иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг