Ўзбекистоннинг аҳолиси энг зич жойлашган ҳудуди қайси?
Жамият
−
14 Февраль 2022
24173Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 78,6 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йилда 1 кв.км.га 77 киши).
Ҳудудлар бўйича 1 км.кв. ер майдонига тўғри келадиган ўртача аҳоли сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 11,7 киши;
Андижон вилояти – 756,6 киши;
Бухоро вилояти – 49,1 киши;
Жиззах вилояти – 68,1 киши;
Қашқадарё вилояти – 119,3 киши;
Навоий вилояти – 9,3 киши;
Наманган вилояти – 394 киши;
Самарқанд вилояти – 240,4 киши;
Сурхондарё вилояти – 136,5 киши;
Сирдарё вилояти – 205,3 киши;
Тошкент вилояти – 192,9 киши;
Фарғона вилояти – 576,4 киши;
Хоразм вилояти – 318 киши;
Тошкент шаҳри – 8 035,1 киши.
Маълумот учун,, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35 271 276 кишини ташкил этмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида доимий аҳоли сони энг кўп экани ҳақида маълумот берган эдик.
LiveБарчаси