Референдумда 62 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди

Жамият

image

Бугун, 30 апрель куни соат 13:00 ҳолатига кўра, 12 миллион 083 минг 105 нафар шахс Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум учун овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.

Энг кўп аҳоли Фарғона вилоятида – 1 миллион 453 минг 310 нафар фуқаро овоз берган. Кейинги ўринларда кўп аҳоли овоз бериши бўйича Самарқанд (1 236 980) ва Қашқадарё вилоятлари (1 146 011) қайд этилган.

Статистикага кўра, соат 13:00 гача республикада жами 12 миллион 083 минг 105 нафар шахс овоз берган, яъни сайловчиларнинг 62,24 фоизи референдумда овоз беришга улгурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий сайлов комиссияси Конституция референдум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг