Ўзбекистоннинг 5 та ҳудуди аҳолиси чанг-тўзондан огоҳлантирилди

Бу қизиқ

image

Бугун, 18 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, кундуз куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Шунингдек, пойтахтда ҳам шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг