Ўзбекистоннинг 4 ҳудудида эмланганлар 50 мингдан ошди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Кеча, 23 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб, жами 18 422 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 528 751 нафарга етди. 

23 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (2965 нафар);
  • Қашқадарё вилояти (2418 нафар);
  • Самарқанд вилояти (2298 нафар);
  • Тошкент вилояти (1862 нафар);
  • Наманган вилояти (1800 нафар);
  • Фарғона вилояти (1656 нафар) банд қилди. 

Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 72 413 нафар;
  • Наманган вилоятида 56 760 нафар; 
  • Андижон вилоятида 51 770 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 51 500 нафар ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг