Ўзбекистоннинг 25 та клуби ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этмоқда

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) назорати остидаги клубларни лицензиялаш жараёни якунланмоқда. Бу йилги лицензиялаш жараёнларига Ўзбекистоннинг 25 та клуби жалб этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Осиё клублари мусобақалари куз-баҳорга ўзгаргач, лицензиялаш муддатлари ҳам табиий равишда ўзгарган. Ўзбек клублари январь, февраль ва март ойларида спорт, инфратузилма, ишчи-ходим, ҳуқуқий мезон бўйича ҳужжатлар тўпламини тақдим этди. Олдинда фақат молиявий мезон сифатида аудиторлик ҳисоботлари ва бухгалтерлик ҳужжатларини топшириш қолмоқда.

Маълум бўлишича, бу йил клубларни лицензилялаш бўйича бир қатор кўрсаткичларга эришилган. 

Жумладан:

⦁  Ўзбекистоннинг 25 та клуби ОФК лицензиялаш жараёнида иштирок этмоқда, бу ўзбек футболи учун рекорд кўрсаткич;
⦁  фақатгина Япония ва Ўзбекистон учта дивизион клубларини лицензиялашга жалб қилган.

2020 йил Лига илк марта Про лига қатнашчиларини лицензиялаш жараёнига қўшганди, бу йилдан бошлаб илк бор Биринчи лига клублари ҳам лицензиялашда иштирок этади: “Дўстлик Тошкент”, “Янгиер”, “Зомин”.

Таққослаш учун, ўтган йили 12 та ўзбек клуби ОФКдан лицензия олган ва бу борада Ўзбекистон Япония ва Жанубий Кореядан кейин Осиёда учинчи бўлган. 

Шу йил июнь ойи сўнгида ОФК лицензиясига эга чиққан клублар номи расман маълум бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол ОФК лицензиялаш жараёни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг