Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи маълум бўлди (видео)
Спорт
−
15:21
7430Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида ўзбек футболида йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
Маросимда Ўзбекистоннинг энг яхши футбол мураббийи сифатида Темур Кападзе кўрилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев эса Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси совринини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. 21 ёшли футболчи шу вақтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Осиё қитъаси бўйича футбол олами вакилларининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтганди. Унда Аббосбек Файзуллаев қитъада йилнинг энг яхши ёш футболчиси, деб эътироф этилиб, махсус соврин билан тақдирланганди.
LiveБарчаси