Ўзбекистоннинг 10 та вилоятида ер қимирлади

Жамият

image

Бугун, 12 февраль куни Тошкент вақти билан 22:01 да (Гринвич бўйича 17:01 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди. 

Зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,45 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 87 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 499 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 499 км, 2 - 3 балл.
  • Наманган: 349 км, 3 балл.
  • Андижон: 306 км, 3 балл.
  • Фарғона: 285 км, 3 балл.
  • Гулистон: 477 км, 2 балл.
  • Жиззах: 530 км, 2 балл.
  • Самарқанд: 585 км, 2 балл.
  • Термиз: 553 км, 2 балл.
  • Қарши: 671 км, 2 балл.
  • Навоий: 728 км, 2 балл.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг