Ўзбекистонликларнинг сувдан қанча қарзи борлиги очиқланди
Жамият
−
14 Ноябрь 2022
9770Ўзбекистон бўйлаб истеъмолчиларнинг сув таъминотидан дебитор қарздорлик 1,3 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.
Расмийнинг сўзларига кўра, 1,3 триллион сўм қарзнинг 1,1 триллион сўми жисмоний истеъмолчилар, 200 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келади.
Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:
• Тошкент шаҳри: 256 миллиард сўм;
• Тошкент вилояти: 150 миллиард сўм;
• Андижон вилояти: 125 миллиард сўм.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 1 515 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.
Энг кўп ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган ҳудудлар:
• Тошкент вилоятида – 572 та;
• Хоразм вилоятида – 317 та;
• Самарқанд вилоятида – 306 та.
Мазкур қонунбузарликлар натижасида жами қарийб 40 миллиард сўмлик зарар етказилган.
LiveБарчаси