Ўзбекистонликларнинг неча фоизи интернетдан фойдаланади?
Жамият
−
30 Сентябрь 5486 1 дақиқа
2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши 94,2 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши йиллар кесимида қуйидагича:
- 2021 йил – 76,6 фоиз
- 2022 йил – 83,9 фоиз
- 2023 йил – 89 фоиз
- 2024 йил – 93,3 фоиз
- 2025 йил (январь-август) – 94,2 фоиз
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 103 мамлакатдан 70-ўринни эгаллаганди.