Ўзбекистонликлар учун Саудияга электрон виза олиш имкони тўхтатилди
Олам
−
26 Апрель 7191 1 дақиқа
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди. Айни дамда “e.visa” сайтида ўзбекистонликлар учун Саудия Арабистонига виза олиш имконияти мавжуд эмас.
Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Баъзи бир манбаларга кўра, бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БААнинг Дубай шаҳрида ўзбекистонликлар ўртасида юзага келган ҳолат бўйича аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган эди.